“Челси” январда бешта катта трансферга қўл уради

  • 14 Dec 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Football Transfers нашри 2024 йилнинг январида “Челси” трансфер қилишни мўлжаллаётган беш нафар футболчи ҳақида маълумот тарқатди.

Виктор Осимхен. “Челси” хўжайини Тодд Бёли нигериялик ҳужумчини олиб келиш учун пулни аямаслиги таъкидланмоқда. “Наполи” яхши таклиф бўлса, сермаҳсуллиги пасайиб бораётган ўйинчини қўйиб юборади.

Лени Йоро. “Лилль”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Лени Йоро ёши ўтиб қолган Тьяго Силвага ўринбосар сифатида танланган. Шунингдек, Трево Чалоба ҳам “аристократлар” сафини тарк этади.

Габриэль Москардо. “Коринтианс” футболчиси ҳозирнинг ўзида бир неча грандлар нишонига айланган. “Челси” уни қўлга киритиш учун ПСЖ билан рақобатлашишига тўғри келади.

Руни Барджи. “Копенгаген”нинг 18 ёшли юлдузчаси анчадан бери гранд клублар эътиборини тортиб келмоқда.

Сантьяго Хименес. “Фейеноорд”нинг мексикалик футболчиси “Челси” учун захира варианти ҳисобланади. Агар лондонликлар Виктор Осимхенни қўлга кирита олмаса, Нидерландия чемпионатида порлаётган форвардга қўнғироқ қилади.

Comments

You must be logged in to commet!