"Челси" ярим ҳимоячиси учун АПЛнинг 4 та гранди курашмоқда

"Челси" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт премьер-лиганинг тўрт клубининг радарида. Журналист Питернинг хабар беришича, ҳозирда "Ливерпуль" пойгада пешқадамлик қилмоқда. Аммо "Ньюкасл", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам англиялик футболчига кўз тикмоқда.

"Ливерпуль"да трансфер имконияти кўпроқ бўлишига қарамай, Маунт Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтиш учун мерсисайдликларни рад қилиши мумкин. Юрген Клопп шогирдларида ҳозирча Европа лигасига чиқиш имконияти юқори, бу эса энг юқори савияда ўйнашни истайдиган Маунтга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, Мэйсон ҳали ҳам "Челси" билан келаси мавсум охирида тугайдиган шартномани узайтириши мумкин. Раҳбарият 24 ёшли футболчи билан муроса топишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!