"Челси" йирик трансфер арафасида турибди

"Челси" "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседонинг трансфери бўйича музокаралар муваффақиятли якунланишига ишонмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, музокаралар якунланишига яқин турибди. Келишув суммаси тахминан 90 миллион еврони ташкил қилади ва футболчининг ўзи билан узоқ муддатли меҳнат шартномаси тузилади.

Қайд этиш жоиз, Трансфермаркт экспертлари Кайседонинг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг ўрталарига қадар имзоланган.

Мойсес ўтган мавсум 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!