"Челси" ёзда янги марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ёзги трансфер ойнасида марказий ҳимоячи позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Sky Sports нашрининг маълумотига кўра, "аристократлар" шундай позиция учун иккита номзодни кўриб чиқмоқда: "Кристал Пэлас" аъзоси Марк Гехи ва "Эвертон" футболчиси Жерред Брэнтуэйт.

24 ёшли Гехи жорий мавсумда 43 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди. 22 ёшли Брэнтуэйт эса 32 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма билан қайд этилди.

Айни пайтда "Челси" Англия Премьер-лигасида 66 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!