"Челси" ёзги трансферлар учун қанча маблағ сарфлайди?
Хориж нашрлари "Челси" раҳбарияти ёзги трансферлар даврида янги харидлар учун қанча маблағ ажратиши ҳақида маълумотлар чоп эта бошлади.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда, "аристократлар" ёзги трансферлар учун 232 миллион евро сарфлашга тайёр.
Жамоа бош мураббийи Томас Тухель биринчи навбатда таркибга ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи қўшиб олмоқчи. Бу борада "Челси"нинг шорт-листидан Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Ромелу Лукаку ("Интер"), Адама Траоре ("Вулверхэмптон"), Йонас Хофманн ("Боруссия" М), Деклан Райс ("Вест Хэм") ва Орельен Тчуамени ("Монако") жой олган.
“Челси” якунланган мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, АПЛда эса 4-ўринни эгаллади.
Фикрлар