Германиянинг "Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини "Челси"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган. У мавсум якунлангач "Челси" клубига кўчиб ўтади.

24 ёшлик форвард бу мавсум Бундеслигада 32 ўйинда 26 гол уришга эришди.

Безымянный_3

Тимо Вернерга бир нечта градлар қизиқиш билдирганди. Бироқ ҳужумчи "Челси"га насиб этди 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)