“Челси” юлдузи нега рақиб жамоага ўтиб кетганини айтди

“Челси” футболчиси Мэйсон Маунт фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттирадиган бўлди. Лондон клуби энг иқтидорли футболчиларидан бирини ушлаб қола олмади.

24 ёшли ярим ҳимоячи нега “Челси”ни тарк этиб, ашаддий рақиблардан ҳисобланган “Манчестер Юнайтед”га ўтганини қуйидагича изоҳлади.

- Бир неча ой муқаддам “Челси”нинг келажакдаги режаларига киритилмаганимни билиб қолдим. Ўшанда “Манчестер Юнайтед” варианти чиққан эди. Дарров трансферга рози бўлдим.

Бу клубда афсонавий футболчилар тўп тепган. Мен буюк клубнинг бир бўлаги бўлишни истайман, - деди Мэйсон Маунт.

Маунт “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У клубга 2005 йили келган. Асосий таркибда жами 197 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол ва 37 та ассист муаллифи бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!