“Челси“ юлдузи сафдан чиқди
“Челси“ футболчиси Мэйсон Маунт жароҳат олиб, сафдан чиқди. У икки ҳафта майдонга туша олмайди.
Ярим ҳимоячи шанба куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўпиғидан жароҳат олган. Бироқ у биринчи кўринганидек жиддий бўлиб чиқмади.
Англиялик истеъдод соҳиби “Ливерпуль“га қарши кубок финалида тикланиб, асосий таркибга қайтишни мақсад қилган. Ушбу баҳс 27 февраль санасига белгиланган.
Маълумот ўрнида, Мэйсон Маунт жорий мавсум барча турнирлар доирасидаги 34 ўйинда 7 гол ва 8 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар