“Челси” зўр мураббий танлади

Мавсум якунланганидан кейин “Челси”да катта ўзгаришлар бўлади. Вақтинча бош мураббийликка тайинланган Фрэнк Лэмпард ҳам ишини топширади. У жамоани кутилгандек бошқара олаётгани йўқ.

Клуб мутасаддилари “Челси”ни муваффақиятли бошқаришга қодир мутахассис топгани айтилмоқда. Сўнгги паллада бош мураббийликка икки номзод – “Бавария” воз кечган Юлиан Нагельсманн ва   Испания терма жамоасидаги фаолиятидан кейин ишсиз юрган Луис Энрике қолганди.

“Аристократлар” ҳар икки мутахассисни суҳбатга чорлади. Испаниялик мураббий клуб раҳбарияти билан учрашувдан бош тортди. Германиялик 35 ёшли мураббийнинг фикрлари “Челси” раҳбариятига маъқул келгани айтилмоқда.

“Челси” ёзда бош мураббийликка айнан Юлиан Нагельсманни олиб келмоқчи. Шунингдек, рўхйтда Маурисио Почеттино, Лучано Спаллетти ва Рубен Аморим ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!