"Челси" – "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳси старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин:
- 90'

Ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
- 90'
Рюдигер ўйин сўнггида ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.
- 90'

Роналдуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Скотт Мактоминей жароҳат олган кўринади.
- 88'

Бруно Фернандеш ўрнига Ван де Бек майдонга тушди.
- 87'
Лофтус-Чикка ажойиб пас, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 84'

"Челси" фойдасига бурчак зарбаси. Тўп ёнида Зиеш.
- 82'

Вернер захирага олинди. Лукаку унинг ўрнини эгаллади.
- 79'
Вернернинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди.
- 78'

Маркос Алонсо ва Ходсон-Одои захирага олинда. Маунт ва Пулишич майдонга тушди.
- 78'

Жесси Лингард Рэшфорд ўрнига майдонга тушди.
- 77'

Бруно Фернандешга сариқ карточка кўрсатилди.
- 74'
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси анча ишончли ўйнамоқда.
- 73'
Зиеш тўпни оҳисти тўхтатиб олиб, зарба йўллади. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 72'

Бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 13:0.
- 69'

ГООООООЛ! Жоржиньо 69-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
- 68'

"Челси" фойдасига пенальти. Уан-Бисака Тьягу Силвани ўз жарима майдони ичида йиқитди.
- 67'
"Челси" ҳавфли ҳужум уюштирди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. "Челси" фойдасига яна бир бурчак тўпи.
- 64'

"Манчестер Юнайтед" сафида ўзгариш. Ҳозирча ягона гол муаллифи бўлиб турган Санчо ўз ўрнини Роналдуга бўшатиб берди.
- 61'

"Челси" фойдасига яна бир бурчак зарбаси. Тўп ёнида Маркос Алонсо.
- 59'
Вернер бурчак зарбасидан сўнг бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 58'

"Челси"да бурчак тўпидан сўнг яхши имконият вужудга келди, аммо бесамар.
- 56'

"Челси" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Тўп ёнида Алонсо.
- 53'

Рис Жеймс сариқ карточка билан жазоланди.
- 50'

ГООООООООООЛ! "Манчестер Юнайтед" қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Санчо тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйди.
- 49'
"Челси" ўнг қанотдан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 46'

Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилгани йўқ.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Скотт Мактоминей сариқ карточка билан жазоланди.
- 44'
Фред ҳимоячини ортда қолдириб, яхши вазиятга чиқиб борди. Рюдигер уни тўхтатди. Пенальти белгиланмади.
- 41'
Рис Жеймснинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
- 39'
Худсон-Одои бир ўзи ҳимоячилани ортда қолдирди. Аммо барибир тўпни йўқотди.
- 37'
Худсон-Одоидан ажойиб зарба. Де Хеадан сейв.
- 35'
"Челси" футболчиси қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 33'
"Челси" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 31'
Рюдигернинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди.
- 28'
"Челси" "Манчестер Юнайтед" ўз ярим майдонида қамаб қўйди.
- 25'
Вернер ҳаволатиб тўпни жарима майдонига етказиб берди. Бироз ноаниқ.
- 23'
Фернандешнинг шеригига берган узатмаси ноаниқ чиқди.
- 21'
Маркос Алонсо жарима майдони ичида тўпни тўхтата олмади.
- 18'
Зиешнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 16'
Тўп учун майдон марказида кураш кечмоқда.
- 14'
Маркос Алоно жарима майдони ичига тўпни узатди. Бироқ бош билан зарба йўллай оладиган одам топилмади.
- 11'
"Манчестер Юнайтед" ҳимоядан ҳам чиқа олмаяпти.
- 8'
"Манчестер Юнайтед" ҳимояда тўпни йўқотди. Матич Зиешга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 5'
"Челси" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 4'
Худсон-Одои яқин масофадан Де зарба йўллади, бироқ Де Хеа тўпни қайтарди.
- 3'
Зиешнинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси рикошетдан сўнг Де Хеанинг қўлига бориб тушди.
- 0'

Ўйинга старт берилди.
- 0'
АПЛ 13-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан мантли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

Фикрлар