"Челси"да янги мавсумдан бошлаб, супер тўпурар пайдо бўлиши мумкин
"Челси" ёзда "Манчестер Сити"дан кетишини эълон қилган ҳужумчи Серхио Агуэро учун курашда етакчи сифатида тилга олинмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Юқоридаги манбага кўра, "аристократлар" 32 ёшли аргентиналик тўпурарнинг молиявий талабларини қаноатлантиришга тайёр. Ўз навбатида, Агуэронинг ўзи ҳам яхши таклиф бўлса, АПЛда қолиш истагини билдирмоқда.
Агуэронинг ёзда “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади ва шу боис, у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин. Унга "Челси"дан ташқари "Ювентус", "Барселона", ПСЖ каби Европа грандлари ҳам жиддий қизиқмоқда.
Агуэро жорий мавсум “Манчестер Сити”да жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига бор йўғи 3 та гол уришга эришди. У мавсумнинг катта қисмини жароҳатидан даволанишга сарфлади.
Фикрлар