“Челси”дагилар “Реал”ни бош оғриғидан қутқариб, катта сумма ҳам беради

BEPUL PROPAN

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клубнинг келажаги учун олиб келинган ёш истеъдод эгалари – Арда Гюлер ва Эндрикка етарлича ўйин амалиёти ажратиб бера олмаяпти. Ҳар икки ўйинчи агентлари уларни олиб кетишни рўкач қилиб, “Қироллик клуби”га муаммо туғдириб келади.

“Челси” Эндрикни мўмай суммага сотиб олишга қарор қилди.

DefensaCentral нашри тарқатган маълумотларга қараганда, лондонликлар бразилиялик ҳужумкор футболчи учун Мадрид суперклубига 70 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.

18 ёшли Эндрик жорий мавсумда 29 та учрашувда майдонга тушган бўлса-да, жами 562 дақиқа ҳаракат қилди. Майдонда кам вақт ўтказганига қарамай, рақиблар дарвозасини етти бор ишғол қилгани унинг истеъдодини кўрсатиб турибди.

Ёш ҳужумчининг ўзи маҳорат ва тажрибасини ошириб бориш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти ва бу унинг Мадриддан кетишига сабаб бўлиши мумкин.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию