“Челси”дан айёр клуб йўқ. “Аристократлар” Мбаппени ўз “ноғорасига ўйнатмоқчи”!
ПСЖ билан келиша олмаётган Килиан Мбаппе бир мавсум давомида “Челси”да ўйнаши кутилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, футбол тарихидаги энг катта ижара бўлади.
“Челси” бу борада айёрона схема таклиф қиляпти. Унга кўра, “аристократлар” 24 ёшли ҳужумчини парижликлардан бир мавсумга ижарага олиб, уларга 64 миллион евро тўлашга тайёр.
Бироқ, Тодд Бёли Мбаппе билан 1+1 кўринишидаги шартномани келишиб олмоқчи. Лондонликлар ижара муддати тугаганидан кейин франциялик футболчини ушлаб қолмайди. Аксинча, ўзи истаганидек “Реал”га қўйиб юборади.
Мадридликлар бу трансфер учун бадал пули тўлаши керак бўлади. Лондон клуби бу суммани 100 миллион фунтдан ошириб юбормаслик мажбуриятини олмоқчи.
Бу схема амалга ошса, ПСЖ ижара учун 60 миллион еврога, Килиан Мбаппе бир йиллик ўйин амалиётига, “Челси” ижарага тиккан пулини ортиғи билан чиқариб олишга эришади.
Фикрлар