“Челси”дан ҳайдалган Марескага зўр жамоа топилди

2026 йилнинг илк кунида “Челси” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Энцо Мареска узоқ вақт ишсиз қолмайдиган кўринади.

Италиялик мутахассис фаолиятини Лондоннинг бошқа клуби – “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин.

Match Day Central нашри маълумотига кўра, “Тоттенхэм” куни кеча Томас Франкни ишдан бўшатганидан кейин жамоани бошқаришга янги мураббий излашни бошлаган.

Бу жараёнда Энцо Мареска бош мураббийликка асосий номзодлардан бири ҳисобланади. “Тоттенхэм” раҳбарияти Маресканинг футбол фалсафасига юқори баҳо бермоқда.

Мареска 2024–2026 йилларда “Челси”ни бошқарган эди. Унинг қўл остида жамоа Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!