"Челси"дан трансфер тақиқи олиб ташланди. Энди лондонликлар қишда янги футболчиларни олишлари мумкин

Спорт арбитраж суди (CAS) "Челси" клубининг апелляцисини қаноатлантирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликларга қўйилган трансфер таъқиқини қисқартирди ва энди улар қишки трансферлар ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА "Челси"ни ёш футболчиларни трансферларида қоидаларни бузганликда айбдор деб топиб, клубга икки трансферлар ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!