“Челси”га керак бўлмай қолган футболчини икки гранд талашмоқда

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳимоячи Маркос Алонсони янги мавсумда асосий таркибга киритмоқчи эмас. Шу боис испаниялик футболчи ўзига янги жамоа қидира бошлади.

Айни пайтда А Серияда “Ювентус” гегемонлигига барҳам бериш учун таркибни кучайтириш мақсадида Алонсони олиб келишга тайёр. Шунингдек, “Атлетико” ҳам тажрибали ҳимоячини Испанияга қайтармоқчи.

“Челси” ўз футболчисини 30 миллион еврога қўйиб юборишга рози. Унинг ўрнига “Реал”дан Серхио Регилон, “Лестер”дан Бен Чилуэлл ва “Аталанта”дан Робин Госсенс каби футболчилардан бирини олиб келишни режалаштирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!