Бугундан Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичи жавоб учрашувларига старт берилади. 4-дан 5 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт оладиган "Манчестер Сити" - ПСЖ ўйини биринчи финалчи номига ойдинлик киритиб беради.

Орадан 24 соат ўтиб, Лондонда иккинчи финалчи аниқланади. ЕЧЛ ғолиблиги бўйича рекордчи "Реал" "Челси" майдонига сафар қилади. Томонларнинг Мадриддаги тўқнашувида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди.

"Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан мазкур баҳс учун қайдномани эълон қилди. Ундан 23 нафар футболчи ўрин эгаллаган. Ушбу рўйхатга жароҳатидан фориғ бўлган Рамос ва Менди, шунингдек, коронавирус туфайли изоляцияга олинган Вальверде қайтди.

Бир неча кун олдин жароҳат олгани маълум бўлган Рафаэль Варан жамоасига ёрдам бера олмаслиги ойдинлашди. "Челси" - "Реал" учрашувига доир барча янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

che - Real qaydnoma

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)