“Челси”га янги тўпурар келади

“Челси” бош мураббийи Грэм Поттер таркибни ўзига мослаштирмоқда. Бу мутахассис майдонда асосан серҳаракат, чаққон ва тезкор ёш ўйинчиларни кўрмоқчи.

“Аристократлар” бир неча мавсумдан бери тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Бу позициясига олиб келинган форвардларнинг бирортаси ишончни оқлагани йўқ.

Лондонликларнинг ёзги трансферлар мавсумидаги асосий нишони А Серияда кўп тўп кирита бошлаган Виктор Осимхен бўлади.

“Наполи” раҳбарияти нигериялик ҳужумчини сотиб юборишга қарши эмас. Бунинг учун 100 миллион евро атрофида бадал пули тўлашга тўғри келади.

24 ёшли Осимхенга “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” каби гранд клублар ҳам харидор ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!