“Челси”га янги юлдуз керак
“Челси” раҳбарияти “БОруссия”нинг ёш ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Англия терма жамоасига жалб қилинаётган 17 ёшли футболчи Бундеслигадаги биринчи мавсумидаёқ бир неча рекордларни уришга муваффақ бўлди.
“Аристократлар” ёш футболчини дарров трансфер қилмайди. Улар уни бир муддат кузатишни лозим топган.
“Челси” дортмундликлар сафида истеъдодли футболчилар кўп бўлишини инобатга олиб, бу клуб билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, лондонликлар дортмундликларнинг асосий юлдузи Эрлинг Холандга ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар