"Челси"нинг 19 ёшли дарвозабони ПСЖ билан шартнома имзолайди

Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Марцин Булка фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли посбон ПСЖ билан шартнома имзолайди. Таъкидлаш керакки, унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси ой охирида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у парижликлар сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади. У Франция чемпиони билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Булка “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётан эди. У ўтган давр мобайнида "Челси" U-23 жамоасида ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shavkat_boy
22/06/2019 13:24
Azar ketib chatoq bo'ldida chelsidan. ..