"Челси"нинг асосий трансфер мақсади маълум!

"Вест Хэм" сардори Деклан Райс "Челси"нинг ёзги трансфер ойнаси пайтидаги асосий нишонига айланди. Журналист Адам Ньюсоннинг хабарига кўра, “аристократлар”нинг янги хўжайинлари бор эътиборини футболчининг трансферига қаратмоқда

Аввалроқ, Райс "Вест Хэм" билан шартнома узайтиришдан тўрт марта бош тортгани айтилган эди. Шундан сўнг, Деклан жамоадан кетмоқчи бўлса, "болғачилар" футболчи учун тахминан 150 миллион евро талаб қилишлари ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумот ўрнида, "Тransfermarkt" портали Англия терма жамоаси аъзосини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Райс "Челси" клуби академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2015 йили “Вест Хэм”га ўтган. Хавбек якунига етган мавсум АПЛ доирасидаги 36 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 4 ассистни ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!