"Челси"нинг бир ўзи қишда 4 лигани ортда қолдирди

"Челси" клуби қишда бирин-кетин трансферлар амалга оширишда давом этмоқда. Жамоа қишки трансферлар ойнаси вақтида оз эмас, кўп эмас нақ 143,5 миллион евро сарфлашга улгурди. 

Бу "кучли бешлик" чемпионатларидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Ҳатто клубнинг бир ўзи қилган харажат АПЛдан қолган 4 лига харажатини қўшиб ҳисоблаганда ҳам юқори. Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1 клублари қишда 73,4 миллион евро сарфлаган. 

Эслатиб ўтамиз, лондонликларнинг сўнгги трансфери ПСВ вакили Нони Мадуэке бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!