"Челси"нинг бирданига 4 та футболчиси Мадридга йўл олиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби бир вақтнинг ўзида "Челси"нинг тўрт нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес "Челси"даги оғир вазиятдан фойдаланиб, “аристократлар”нинг бир қатор футболчиларини қулай шартлар асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Fichajes.

Гап ярим ҳимоячилар Мэйсон Маунт, Рубен Лофтус-Чик ва Матео Ковачич ҳақида кетмоқда, дарвоқе, хорватиялик футболчи бундан аввал ҳам “қаймоқранглилар” сафида тўп сурган. Ҳар учала ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси йили тугайди.

"Реал" шунингдек ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймсга ҳам қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда аввалроқ хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!