"Челси"нинг икки футболчиси ноёб натижага соҳибига айланди

"Челси"нинг икки нафар аъзоси – Жоржиньо ва Эмерсон Пальмери ўз номини Европа футболи тарихига ёздириб қўйди.

Аниқроғи, ушбу икки футболчи бир йил ичида Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Европа чемпионатида ғолиб чиққан илк футболчиларга айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" жорий йилнинг 29 май куни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Кеча тунда эса УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

11 июль куни Жоржиньо ва Эмерсон Италия терма жамоаси сафида “Евро-2020”да ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!