Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчилари - Оливье Жиру ва Педро бугун Англия кубоги 3-раунди доирасида "Ноттингем Форест"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этишмайди.

Бундан ташқари, ушбу учрашувни шунингдек “аристократлар” етакчиси Эден Азар ҳам ўтказиб юборади. Мураббийлар штаби бельгиялик футболчига қўшимча дам олиш имконини беришган.

Аммо, юқорида номлари тилга олинган уччала футболчи ҳам 8 январь куни “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган Англия лига кубоги баҳсида майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Ноттингем Форест" баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.