"Челси"нинг режалари кетма-кет барбод бўлмоқда. Бу сафар ПСЖ уларни доғда қолдирди
"Челси" "Лейпциг" ҳимоячиси Норди Мукиелени сотиб олишга уриниб кўрди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "аристократлар" 24 ёшли француз учун ҳужумчи Тимо Вернердан фойдаланмоқчи бўлган, аммо бу вақтга келиб, немис клуби ПСЖ билан трансфер бўйича келишиб улгурганди.
Мукиеле бугун парижликлар сафига қўшилиш учун илк тиббий кўрикдан ўтади, эртага эса кўрикнинг иккинчи қисми бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Лейпциг"дан "Челси"га ўтган Вернер яна собиқ жамоасига қайтиш ниятида.
Фикрлар