"Челси" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель рус клубига ўтишни хоҳламади.

Lance нашри тарқатган хабарга кўра, “Крилья Советов” клуби япон компанияси орқали нигериялик футболчининг агенти билан алоқага чиққан ва унга йилига 1,2 млн евро маош таклиф қилган. Аммо, Оби Микель ушбу таклифни рад этган. У Бразилиянинг “Ботафого” клубидан таклиф кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Оби Микелнинг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Трабзонспор" клуби бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)