"Челси"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши ойдинлашиб бормоқда

"Челси" кеча немис мутахассиси Томас Тухель билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилганди. 

Ҳозирда "аристократлар" бу лавозимга янги мураббий олиб келиш устида иш олиб бормоқда. Бир қатор хориж манбалари берган хабарга кўра, Лондон клуби ва 47 ёшли мутахассис Грем Поттер келишувга эришиш арафасида. 

Қайд этиш лозим, Поттер "Брайтон" бош мураббийи ҳисобланади. Унинг бошқарувидаги жамоа айни дамда АПЛ турнир жадвалида 6 турдан сўнг 13 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!