"Челси"нинг янги сардори ким бўлади?

"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс келажакда жамоа сардори бўлиши мумкин. "The Telegraph" нашри хабарига кўра, Лондон клуби Жеймсни жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши кутилаётган амалдаги сардор Сесар Аспиликуэтанинг вориси сифатида кўрмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, "Челси" 23 ёшли футболчини яқинда янги сардор бўлишига умид қиляпти.

Жеймс жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассистни амалга оширди. Ҳимоячининг "Челси" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!