Чемиртан “Бунёдкор”даги биринчи ўйинида гол уришга эришди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2017 йилги илк хорижий йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олганди. У ердаги йиғин 7-21 январь кунларига мўлжалланган.
“Қалдирғочлар”нинг БААдаги илк ўртоқлик ўйини “Аш Шааб”га қарши ўтказилмоқда.
Мазкур беллашув бугун “The Sevens” аренасида соат 18:00да бўлиб ўтяпти. Айни пайтда учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилмоқда.
Эътиборлиси, бир неча кун олдин “Бухоро”дан “Бунёдкор”га кўчиб ўтган Вадим Чемиртан янги жамоасининг илк ўйинида гол уришга эришди. У 44-дақиқада "Аш Шабаб" дарвозасини ишғол қилди.
Маълумот ўрнида, айни пайтда ушбу жамоалар ўртасидаги баҳснинг иккинчи тайми бўлиб ўтмоқда.
Фикрлар