Чемпион “Бавария”ни танлади

“Интер” таркибида муддатидан олдин Италия чемпионлигини қўлга киритган Ашраф Ҳакими ёзда ўзи икки мавсум тўп сурган Бундеслигага қайтиб кетишга қарор қилди. У "Бавария" таклифини қабул қилишга тайёр.

22 ёшли ҳимоячи аввал ижара асосида “Боруссия” шарафини ҳимоя қилганди.

“Бавария” анчадан бери Афрашни олмоқчи бўлаётган эди. Лекин ёзда бу футболчини Мюнхенга олиб келиш осон бўлмайди. Чинки миланликлар ўтган йили Ашраф Ҳакими трансфери учун “Реал”га 45 миллион евро тўлаган эди ва энди уни анча қимматроқ нархга сотади.

Ҳакимининг ўзи “Бавария”га ўтишга розилик берган бўлса-да, “Интер”даги аҳволидан ҳам мамнунлигини билдирмоқда. Марокашлик ҳимояси жорий мавсумда А Серияда 33 та учрашувда қатнашиб, еттита гол урди ва олтита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!