Чемпион боксчимиз тантанали равишда кутиб олинди (фотогалерея)

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев 26 июнь тонггида Ронни Риосга қарши ҳимоя жангини ўтказган эди.

12 раунд этиб белгиланган баҳс 12-раундда Аҳмадалиевнинг кучли зарбаларидан сўнг рефери томонидан тўҳтатилди ва унда Аҳмадалиев Риосни техник нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди. Шу тариқа Аҳмадалиев 3-ҳимоя жангида ҳам ғалабага эришди.

Бугун чемпион боксчимииз АҚШдан юртимизга қайтиб келди. У Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Ушбу ёрқин лаҳзалардан олинган фотосуратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!