Чемпион жамоа англиялик ҳимоячини мақтаб-мақтаб олди
Италиянинг амалдаги чемпиони – Миланнинг “Интер” клуби Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасидан Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенсни трансфер қилди.
Футболчи билан тузилган шартнома 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
- Кучли, техник жиҳатдан иқтидорли, яккама-якка вазиятларда жуда яхши ҳаракат қиладиган ва ҳайратланарли тезланишга эга қанот ҳимоячиси Спенс ғайрат билан ва ҳужумкор руҳда ўйнайди.
У доимо олдинга интилишга ва рақиб билан курашишга тайёр, шу билан бирга ҳимояда ҳам ажойиб ҳаракатларни амалга оширишга қодир. Буни у жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши ўйинда Жулиано Симеонега қарши ажойиб подкат билан намойиш этди.
Хотиржамлик ва ўзини тута билиш – унинг характеридаги асосий фазилатлар бўлиб, бу сифатлар унга оиласидан мерос бўлиб ўтган ва ўйинида ҳам яққол кўринади. У рақиб билан курашга қачон киришиш кераклигини, қачон эса ҳимоявий позицияни эгаллаш лозимлигини яхши билади.
Куч ва назорат, инстинктлар ва ўзини тута билиш ўртасидаги айнан шу мувозанат Жед Спенсни майдоннинг ҳар икки қисмида ҳам ўзини кўрсата оладиган универсал футболчига айлантиради, - дейилади “Интер” расмий сайтида.
Ўтган мавсумда Жед Спенс клуби сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда иштирок этди, аммо самарали ҳаракат қайд этмади. 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳимоячи Англия миллий терма жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 40 миллион еврога тенг.

Фикрлар