Чемпион жамоа бош мураббийни ишдан ҳайдамоқчи
Италиянинг амалдаги чемпиони “Наполи” янги бош мураббий қидиряпти. Неаполликларни чемпионликка олиб келган мураббий Лучано Спалетти Италия миллий терма жамоасини қабул қилиб олганидан кейин унинг ўрнини Руди Гарсия эгаллаган эди.
Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, франциялик бош мураббий жамоаси қайд этаётган натижалар клуб раҳбариятини қониқтирмаяпти.
“Наполи” мутасаддилари ҳозирча икки нафар мутахассисни кўзламоқда. Агар Руди Гарсия истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини “Марсель”нинг собиқ бош мураббийи Игорь Тудор ёки ПСЖни Франция чемпионига айлантирган ва ҳозир ишсиз юрган Кристоф Галтье эгаллаши кутилмоқда.
Руди Гарсиянинг “Наполи” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ француиялик мутахассис бу муддатгача клубда ишлай олмаслиги мумкин.
Фикрлар