Чемпион клуб "Реал" юлдузи учун 120 млн евро тўлашга тайёр
"Реал" жамоаси ҳужумкор футболчиси Арда Гюлер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goals Zone нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, туркиялик футболчини трансфер қилишга "Пари Сен-Жермен" жамоаси жиддий қизиқиш билдирган. Париж клуби Гюлер учун 120 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда. ПСЖ раҳбарияти Арда Гюлер келажакда "Олтин тўп" соҳиби бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Гюлер "Реал" таркибида 51 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар