Чемпион мураббий “Манчестер Юнайтед”га ёрдам беришдан бош тортди

  • 5 октября, 2024, 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсум “Интер”ни Италия чемпионига айлантирган Симеоне Индзагига Англия Премьер-лигасидан таклиф тушди.

Tecno

Эрик тен Хагнинг ишидан қониқмаётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти италиялик мутахассисни октябрь ойидаги ФИФА кунлари давомида жамоани бошқаришга чақирди.

Журналист Танкреди Палмерининг маълум қилишича, Индзаги бу таклифга рад жавобини берган.

Айни пайтда манчестерликлар нидерландиялик мураббий ўрнига  муносиб номзод қидирмоқда.

Клуб афсонасига айланган сэр Алекс Фергюсон собиқ жамоасига Массимилиано Аллегрини олиб келишни тавсия қилди. Клуб хўжайинлари эса, ишсиз юрган бошқа мураббий – Томас Тухелга қизиқиш билдирмоқда.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию