Чемпионалар лигаси 1/8 финал босқичи қуръаси ҳақида баътафсил маълумот

  • 7 ноябрь, 2022, 15:49
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. 

Tecno

Гуруҳ босқичи натижасига кўра, "Наполи", "Ливерпуль", "Порту", "Брюгге", "Бавария", "Интер", "Тоттенхэм", "Айнтрахт", "Челси", "Милан", "Реал" Мадрид, "Лейпциг", "Манчестер Сити", "Боруссия" (Дортмунд) , ПСЖ ва "Бенфика" турнирнинг нимчорак босқичига йўл олди.

Гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаганлар клублар биринчи саватчадан, иккинчи ўринни эгаллаганлар эса кейинги саватчадан жой олади. Бир мамлакат жамоалари, шунингдек, жорий мавсум бир гуруҳда ўйнаган клублар 1/8 финалда тўқнаш кела олмайди.

Чемпионлар лигасининг 1/8 финали учун саватчалар қуйидагича кўриниш олади:

Биринчи саватча: "Наполи", "Порту", "Бавария", "Тоттенхэм", "Челси", "Реал" Мадрид, "Манчестер Сити", "Бенфика".
Иккинчи саватча: "Ливерпуль", "Брюгге", "Интер", "Айнтрахт", "Милан", "Лейпциг", "Боруссия Д", ПСЖ.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари 2023 йилнинг 14-15 ва 21-22 феврал кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 7-8 ва 14-15 март кунлари ўтказилади.

Қуръага оид барча янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!