Чемпионга чиқиш эшиклари очилди

Мюнхенликлар ижара асосида тўп сурган Иван Перишичдан воз кечиб, уни сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди ва ярим ҳимоячини “Интер”га қайтариб юборади. Буни “Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик эълон қилди.

- Биз янги мавсумда ижарадаги уч нафар футболчи – Иван Перишич, Филиппе Коутиньо ва Альваро Одриосола хизматидан фойдаланмаймиз. Ҳозир клуб раҳбарияти билан улар ўйнаган позицияларни кучайтириш учун янги номзодларни таклиф қилиш масаласини муҳокама қиляпмиз, - деди Ханс-Дитер Флик.

Айни пайтда Коутиньо “Барса”, Одриосола “Реал” таркибида машғулотларда иштирок этмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!