Чемпионлар лигаси ғолиби ойига 1 евро учун ўйнайди
Таниқли футболчи Иван Перишич ижара асосида “Тоттенхэм”дан Хорватиянинг “Хайдук” жамоасига кўчиб ўтди.
Index нашрининг хабар беришича, 34 ёшли футболчининг қадрдон клубидаги маоши рамзий аҳамиятга эга ва ойига атиги бир еврони ташкил қилади.
Перишич Лондон клуби сафида жами олтита ўйин ўтказиб, иккита голли пас узатган. Тажрибали футболчи оғир жароҳат олгани туфайли мавсумнинг олган қисмини ҳам ўтказиб юбориши айтилмоқда.
Иван ёзда эркин агентга айланади ва тўлиқ “Хайдук” сафига кўчиб ўтади.
Иван Перишич фаолияти давомида Франция, Бельгия, Германия, Италия ва Англия чемпионатларида тўп тепган. “Бавария”да таркибида Европа Чемпионлар лигаси, Бундеслига чемпиони бўлди. Шунингдек, “Интер” ўйинчиси сифатида Скудеттони қўлга киритди.
2006 йили “Хайдук”ни тарк этган Перишич 18 йиллик танаффусдан кейин яна Хорватия чемпионатида иштирок этади.
Фикрлар