Чемпионлар Лигаси тўпурари бўлишга номзод 5 футболчи

Чемпионлар лигаси жаҳон футболидаги энг нуфузли турнир эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу турнирда энг яхшилар жам бўлишади.

Чемпионлар Лигаси тўпурари бўлиш, агарда гап Месси ва Роналдудан бошқа футболчилар ҳақида кетса, “Олтин тўп”ни ютишдан ҳам кўра қийинроқ вазифа бўлиб қолди. Чунки бу турнирга ўзига хос тарихини ёзаётган Лео ва Криштиану тўпурарлик баҳсида ҳам бошқаларга имкон қолдиришмаяпти. Иккала гигант тўпурар бўлмаган мавсум бундан 13 йил олдин эди, деса ишонасизми? 2006-2007 йилги мавсумда Кака “Россонери”лар сафида 10 та гол уриб мусобақа тўпурарига айланган эди. Шундан бери биз гоҳ Мессини, гоҳ эса Роналдуни бу рўйхатда биринчи ўринда кўришга ўрганиб қолдик.

Фақатгина 2014-2015 йилги мавсумда Неймар аргентиналик ва португалиялик қаторига қўшилишга муваффақ бўлганди. Шунда ҳам якка ўзи тўпурар мақомига эриша олмаган.

Бу галги мавсумда ким тўпурарлик учун даъвогарлик қилиши мумкин? Эътиборингизга Британиянинг нуфузли букмекерлик компанияси илгари сурган номзодларни ҳавола этамиз:

  1. Раҳим Стерлинг - 12/1

“Ман Сити”нинг ҳужум чизиғидаги асосий фигураларидан бири бўлмиш Стерлинг ўтган мавсумда барча турнирларда 25 та гол уришга муваффақ бўлганди. Британиялик футболчининг ҳисобида Чемпионлар Лигаси доирасида 10 та ўйинда 5 та гол мавжуд эди. Бу унинг ЧЛ мусобақасидаги бир мавсумдаги голлари бўйича шахсий рекорди ҳисобланади.

“Манчестер Сити”нинг мусобақадаги фаворит клублардан бири эканлигини ҳисобга олсак, Раҳим ҳам ўтган йилгидан кўпроқ гол уриш имкониятига эга ва тўпурарлик баҳсига ҳам қўшилиши мумкин. Балки айнан у тўпурарлик баҳсида Месси ва Криштиану эрасига барҳам бера олар.

Букмекерлик компаниясининг бу қадар оптимизм билан жавоб беришига сабаб, Стерлинг Премьер лиганинг дастлабки беш турида 5 та голга муллифлик қилгани ҳамдир.

  1. Муҳаммад Салoҳ - 8/1

“Ливерпул” юлдузи Муҳаммад Салoҳ ўтган мавсумда “Эньфилд” мухлисларига унутилмас лаҳзаларни ҳадя этишга энг катта ҳиссасини қўшган футболчиларидан биридир. Интиқ бўлиб кутилган чемпионликни олиб келиш учун озмунча ҳаракат қилинмади. Салoҳнинг индивидуал кўрсаткичи ўтган мавсумда паст натижани кўрсатди. Чунки унга шахсий натижаларидан кўра, жамоавий ютуқ афзал эди ва бор эътиборини жамоавий ўйинга қаратди.

Бу мавсумда эса ҳамма Салoҳдан сермаҳсуллик кутяпти.

Букмекерлар рўйхатига кўра эса мисрлик футболчи 4-ўринни банд қилиб турибди. Худди Стерлинг сингари Салoҳ ҳам Премьер лиганинг дастлабки ўйинларида ўз ҳисобига голлар ёздиришни бошлади. Шундай экан Салoҳни ҳам тўпурар бўлишга даъвогарлардан бири деб ҳисобласак бўлади.

  1. Серхио Агуэро - 8/1

“Ман Сити” тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган Агуэро ҳали-ҳануз халқаро мусобақаларда голеадорлар сафида етакчи ўринда туришни уддалай олмаяпти. Бу мавсумда эса букмекерлар тахминига кўра 31 ёшли аргентиналик футболчида тўпурар бўлиш учун яхши имконият бор. Бундай тахминлар илгари сурилишига яна бир сабаб Агуэронинг премер лигада беш турда 7 та гол урганлиги ҳамдир. “Шаҳарликлар” нинг мусобақа фаворити, бу эса Агуэро ҳисобида етарлича ўйинлар бўлишига имкон яратади. Табиийки, ўйинлар сони кўп бўлиши ҳужумчининг гол уриши учун ҳам имкониятнинг кўплигини англатади.

  1. Криштиану Роналду - 5/1

Португалиялик футболчи чемпионат тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 167 ўйинда 126 гол мавжуд. Яна Криштиану Чемпионлар лигасини 5 маротаба ютган тарихдаги ягона футболчи.

34 ёшли Роналду “Ювентус” шарафини муносиб ҳимоя қиляпти. “Кўҳна Синёра” нинг битта камчилиги эса, гарчи Италияда гигимонликни ўрнатган бўлса-да, 1996-йилдан буён халқаро турнирларда ғалаба қозона олмаяпти. Бу эса Роналдуга мотиватсия бағишлаши мумкин. Чунки Криштиану бундай чақириқларга доим “лаббай” дея жавоб қайтарган.

Букмекерлар унинг потенсиалини ҳисобга олган ҳолда 2-поғонага муносиб кўришган.

  1. Лионель Месси - 4/1

Лео Месси “Барселона” қатнашадиган барча турнирларда юқори даражада ўйин кўрсатишга кўникиб кетган. Бундан ташқари аргентиналик ҳужумчи чемпионлар лигасининг амалдаги тўпурари ҳисобланади. Худди «Манчестер Сити»дек “Барса” нинг ҳам мусобақа фаворити эканлигини ҳисобга олсак, Лео тўпурарлик баҳсида яққол фаворитлардан биридир.

Ўтган мавсумда букмекерлар Лео Мессининг гол уриш коеффитсиентини пастроқ баҳолашган ва охирида Месси улар тахмин қилгандан 2 баравар кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган.

Бу мавсумдаги тўпурарлик баҳсида Лео асосий фаворит деб ҳисобланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!