Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номи маълум!

  • 19 февраля, 2021, 19:11
  • Abdullajon .
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номзоди учун 4 та футболчи даъвогар сифатида кўрсатилган эди. «Барселона»га қарши ўйинда хет-трикни расмийлаштирган Мбаппе, «Лейпциг»га қарши 1 та гол ва 1 та ассист қайд этган Муҳаммад Салаҳ, «Севилья»га қарши дубл қилган Холанд ҳамда «Ювентус»ни енгишда катта ҳисса қўшган Серхио Оливейра ҳафта ўйинчиси бўлишга асосий номзодлар эди.
Овоз бериш якунларига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 11 март куни ўтказилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию