
Чемпионлар лигасида мавсумнинг қолган учрашувлари саналари маълум бўлди
Пандемия сабаб тўхтатилган УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий мавсум ўйинлари қайси саналарда ўтказилиши маълум бўлди.
AS тарқатган хабарга кўра, 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари 8-9 август кунлари ўтказилиши мумкин. Шундан сўнг, УЕФА чорак финалга чиққан 8 та клуб иштирокида мини-турнир ташкиллаштирмоқчи. Чорак ва ярим финал баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади. Барча ўйинлар Лиссабонда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Айтиш керакки, чорак финалнинг 4 та жамоаси номи аниқ бўлиб улгурган. Булар "Аталанта", "Атлетико", "РБ Лейпциг" ва ПСЖ.
"Барселона" - "Наполи" (дастлабки ўйин - 1:1), "Манчестер Сити" - "Реал" (дастлабки ўйин 2:1), "Бавария" - "Челси" (дастлабки ўйин 3:0) ва "Ювентус" - "Лион" (дастлабки ўйин 0:1) жуфтликлари эса жавоб баҳсларини ўтказиши керак.
Фикрлар