Чемпионлар лигасида шов-шув кўтарган “Шериф”ни легионерлар тарк эта бошлади. Яхшибоевчи?

Чемпионлар лигасида шов-шувли натижалар қайд этган “Шериф” ўйинчилари ўз кучини бошқа жамоаларда синаб кўрадиган бўляпти. Жамоанинг етакчи ўйинчиларидан икки нафари клубни тарк этди.

Тирасполь клубининг колумбиялик ҳимоячиси Данило Арбелода клубга миннатдорлик билдириб, ундан кетганини маълум қилди. 26 ёшли футболчи жорий йилнинг февраль ойида келган эди. Бу ўйинчи жамоа сафид Чемпионлар лигаси саралаши ва гуруҳ босқичи доирасида жами 13 та учрашувда майдонга тушди.

“Шериф”нинг яна бир колумбиялик футболчиси Франк Кастанаде ҳам ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўради. Жамоага сардорлик қилган 27 ёшли ҳужумчи 2019 йилнинг декабридан бери жами 75 та учрашувда иштирок этиб, 42 та гол ва 29 та голли пас муаллифи бўлди.

Кастанаде Чемпионлар лигасида 14 та беллашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига учтадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

"Шериф" сафида "Реал"га гол урган Жасур Яхшибоев ҳам ўзига турли клублардан таклиф борлигини ва ўзига маъқул таклиф бўлса, жамоасини ўзгартиришга тайёр эканини маълум қилган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!