Чемпионлар лигасини давом эттирадиган барча жамоалар аниқ бўлди
2025-2026 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг саралаш ўйинлари якунланди. Шу тариқа, ушбу ўйинлар орқали қитъанинг энг нуфузли турнирида 1/8 финалига чиқиб, мусобақани давом эттирадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.
Иккита учрашувдан иборат бўлган плей-оффда умумий натижаларга кўра, “Ньюкасл”, “Атлетико Мадрид”, “Будё-Глимт”, “Байер”, “Пари Сен-Жермен”, “Галатасарой”, “Реал Мадрид” ва “Аталанта” ғалаба қозонди.
Бундан аввал умумий босқич натижалари бўйича 1/8 финалга “Барселона”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”, “Спортинг”, “Манчестер Сити”, “Арсенал” клуби ва “Бавария” чиққан эди.
Ушбу жамоалар кейинги босқич қуръасида сараланган жамоалар сифатида иштирок этади.
Жорий мусобақа финали Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи ўйин 2026 йилнинг 30 май кунига белгиланган.
Фикрлар