Чемпионлар лигасининг энг зўр дриблингчилари аниқланди

Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ҳаммадан кўра кўпроқ дриблинг кўрсатган футболчи номи маълум бўлди. Бу "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор бўлиб, бразилиялик футболчи умумий ҳисобда 46 та муваффақиятли дриблинг кўрсатган.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, "Милан" юлдузи Рафаэл Леау 42 та муваффақиятли дриблинг билан иккинчи ўринда бормоқда. Учинчи ўринда Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби юлдузи Килиан Мбаппе бор. Унинг ҳисобида 39 дриблинг бор. Аммо у бугун парижликлар билан бирга турнирни тарк этиши мумкин. ПСЖни Мюнхенда “Бавария”га қарши қийин ўйин кутмоқда.

Тўртинчи ўринда "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жой олди. Франциялик иқтидор эгаси ҳисобида 38 дриблинг мавжуд. Кучли бешлийдан эса А Серияда жорий мавсумнинг энг яхши ўйинчиларидан бири - "Наполи" вингери Хвича Кварацхелия  жой олди. Грузиялик футболчи жами 34 марта дриблинг ишлатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!