Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Ads

Хабарингиз бор кеча Мадридда бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” (0:2) жамоалари ўртасидаги финал баҳсидан сўнг Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумига расман якун ясалди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Рамзий терма жамоаси: Алиссон, Трент Александер-Арнолд, Виржил ван Дейк, Эндрю Робертсон, Жоржиньо Вейналдум, Садио Мане (барчаси - "Ливерпуль"), Маттейс де Лигт, Френки де Йонг, Давид Нерес, Хаким Зийех, Душан Тадич (барчаси - "Аякс"), Ян Вертонген, Мусса Сиссоко, Лукас Моура (барчаси - "Тоттенхэм"), Кевин де Брюйне, Рахим Стерлинг (иккаласи - "Манчестер Сити"), Марк-Андре тер Штеген, Лионель Месси (барчаси - "Барселона"), Танги Ндомбеле ("Лион") ва Криштиану Роналду ("Ювентус").

222