Чемпионлар лигасининг мавсумдаги футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА расмий сайтида Чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун 3 та номзодни эълон қилди.

Номзодлар орасида Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Тьяго Алькантара ("Бавария") ва Томас Мюллер ("Бавария") бор.

Таъкидлаш керакки, Алькантара ва Мюллер “Бавария” сафида ғолибликни қўлга киритди. Де Брюйненинг “Сити”си эса, чорак финалдаёқ мусобақани тарк этган эди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!