Чемпионларни тайёрлаш (якуний 5-қисм)

МАРВАРИД ҚОНУНИ: Марварид, қимматбахо дур қандай пайдо бўлади? Шапалоқдек келадиган денгиз чиғаноғининг ичида молюска бўлади. Молюсканинг майин танасига тасодифан дағал қумчалар тушганида, у ўзини ҳимоя қилиб, бу бегона нарсаларни садаф қатламлари билан ўрайди. Натижада таъбиий қимматбаҳо дур пайдо бўлади. ОНГ ва Ботиний Онгнинг ишлаш принципи ҳам худди шунга ўхшайди. Сиз ишонмайдиган фикрлар, бу - дағал қумчалардир.

Яъни, денгиз чиғаноғининг қаттиқ қисми, бу - Онгингиз. Молюска - Ботиний онгингиздир.

Ишончнинг шаклланиши, бу - жараён. У 9 ойдан 3 йилгача вақтни ўз ичига қамраб олади.

"МАРВАРИД ҚОНУНИ", бу - инсон руҳиятини очиб берувчи кашфиёт! Бу кашфиёт ўзбек ҳалқининг, миллатнинг мулки ҳисобланади. Ундан фақат эзгулик ва муваффақият учун фойдаланиш мумкин.

Ана энди футболчиларимиз ўзларига бўлган ИШОНЧни шакллантириш учун  Ботиний Онги кучидан, қудратидан ва имкониятларидан фойдаланишлари керак. Аммо, Ботиний Онг онсонгина кириладиган "аудитория" эмас, албатта. Шунчаки Ботиний Онгга кириб бўлмайди. Унга кириш ва унинг имкониятларидан фойдаланиш учун унинг тилини билиш керак.

Футболчиларимиз ўзларига бўлган ИШОНЧни шакллантириш учун Ботиний Онгга қандай қилиб кириши мумкин?

Унга киришнинг фақатгина битта йўли бор. У ҳам бўлса - Орзу қилишдир! Орзу қилиш орқалигина унга кириш мумкин. Орзу қилишда буюк ФАЛСАФА бор, буюк ХАҚИҚАТ бор, буюк ИЛМ бор! Ҳеч бир мураббий ёки футболчилармиз  "мен жаҳон чемпиони бўламан!" деб ўз олдига мақсад қўя олишмайди. Қачонки, улар бу ҳақида орзу қилишни бошласалар ва уларнинг орзуларини Ботиний Онг ИШОНЧ билан ўраб ташласа, шундан сўнггина уларнинг орзулари ўз - ўзидан мақсадга айланади.

Ботиний Онг кеча-ю кундуз тиним билмай ишлайди. Унга ҳамма нарса барибир, яъни миянгиздаги "ижобий фикр"ни ҳам "салбий фикр"ни ҳам  фарқламайди. Сиз нима хақида фикр юритсангиз Ботиний Онг уни ИШОНЧ билан ўраб ташлайди. У билан жуда эҳтиёт бўлиб муомала қилинмаса у инсонни ўлдириши ҳам мумкин ёки аксинча, юксакликка кўтариб юбориши ҳам мумкин. Шунинг учун Сиз фикрларни танлаш учунгина масъулсиз, Ишончни шакллантириш учун эмас!

Бунга яққол мисол сифатида боксчиларимизнинг дунё миқиёсида эришаётган натижаларини келтириб ўтиш мумкин. У ерда бир мураббий бор - Марат Қурбонов. Унга ҳайкал қўйсанг арзийди. Бу мураббийнинг маҳорати шундан иборатки, у боксчиларига жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилдиради. Қолганини спортчиларнинг Ботиний Онги амалга оширади. Натижани эса кўриб турибмиз.

Сизда табиий равишда савол пайдо булиши мумкин:  - бокс билан футболни фарқи бор?

Майдондаги футбол ўзгармасдир! Уни ҳар доим ўн бир футболчидан иборат икки жамоа футболчилари бор маҳоратларини намойиш қилган ҳолда ўйнашади. Фақатгина футболдаги тенденциялар ўзгаради.

Футболга бўлган муносабат ўзгаради. Футбол атрофида содир бўлаётган жараёнлар ўзгаради. Футболни ўзи эса том маънода ўзгармасдир. Футболда ривожланиш бор - йўғи унинг атрофида содир бўлаётган жараёнларда кузатилади. Хақиқий ривожланиш футболчиларнинг онги ва ботиний онгида содир бўлади.

Бу кўп жиҳатдан футболчиларимизнинг дунё футболини қандай қабул қилишига боғлиқдир.

Футболчиларимиздаги масъулиятли футбол ўйинларидаги қўрқувни йуқотишнинг энг самарали усули, бу - уларнинг ўзларига ва бирор-бир ғояга бўлган ишончни шакллантиришдан иборатдир. Шунинг учун бизнинг  асосий вазифаларимиздан бири футболчиларимизга дунё миқиёсидаги ИШОНЧни шакллантиришдан иборатдир. Бу энг қисқа, самарали ва тўғри йўлдир.

Демак, ташхис қўйилди: "Орзу" деб номланган китобим ҳар бир мураббий ва футболчилар Онги учун "дағал қумча" вазифасини ўтайди. Бу китоб шунчаки яратилгани йўқ. Ҳар бир яратилган нарсани сабаб ва оқибатлари бўлади. Бу ҳам қонунга биноан. Бу китобда жаҳон чемпионларини тайёрлаш методикаси берилган. Чунки, чемпионлик қонунга биноан содир бўлади! Бу ерда ҳеч қандай тасодифлик йўқ.

Чемпионлик формуласи мавжуд.

Нима деб ўйлайсиз, Дания ёки Греция терма жамоаларининг кутилмаганда Европа чемпиони бўлганини тасодиф деб ўйлайсизми?

Ўртамиёна жамоа "Лестер"нинг Англия чемпиони бўлишиничи?

Ёки, яна ҳам қизиқроғи, ўзбек футболининг отахон устози бўлган Рустам Акрамовнинг 1994 йилги Осиё ўйинларидаги ғалабасичи? 

Нима деб ўйлайсиз, бирор-бир футбол жамоасининг муваффақият қозониши бош мураббийнинг тажрибаси ва билим даражасига боғлиқ деб ўйлайсизми?

Аксинча бу, жамоа бош мураббийнинг истак -ҳоҳиши ва ғоясига бўлган ишончнинг қанчалик даражада шаклланганига боғлиқдир. Мен дунё футболида жуда кўплаб мураббийларнинг "томоша"сини кўраман.

Ишонч, бу - барча мўжизаларнинг асосидир!

Тарихдан бизга маълумки, баъзи ўзаро тўқнашувларда кам сонли аскарлари бўлган қўшинлар кўп сонли қўшин устидан ғалаба қозонишган. Бу ҳам ғалабага бўлган ишонч туфайлидир.

Исо пайғамбар айтган, агар сиздаги ишонч тариқчалик бўлса ва сиз шу ишонч билан тоққа: " У ердан мана бу ерга куч!"- десангиз, у кўчади ва сиз учун иложсиз нарсанинг ўзи бўлмайди. Инсон шунчалик куч-қудратга эга экан, нима учун ундан муваффақият йўлида фойдаланмаслигимиз керак.

Буларнинг барчасида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қонуният мавжуддир.

Мана шу қонуниятни ўзаро ҳамкорликда тушунган ҳолда футболимизга тадбиқ қилсак, ўзбек футболининг дунё даражасидаги муваффақияти ўзини кўп куттириб қўймайди.  Бунинг учун жуда катта сарф - харажат ёки фавқулотда катта вақт сарфланмайди.

Бу қонуниятни очиб бериш ҳозирча сир сақланади. Чунки, агар сизда бу қонуниятга нисбатан ишонч шаклланмаган бўлса у сизга ҳам, менга ҳам ва ўртага ташланадиган ғояга хам зарар келтириши мумкин. Шунинг учун, бу борада эҳтиёткорроқ бўлишга ҳаракат қилдим. Чунки ер қонунлари, физика ва математика қонунлари, мантиқий қонунлар асосида ёндошув коинот қонунларини тўла тавсифлаб беролмайди. Чунки улар нисбийдир.        

3. Тана. Тананинг ички ва ташқи тузилиши ва уни кучайтириш усуллари тўғрисида жисмоний тайёргарлик буйича мутахассис "Эшмат Тошматов" мендан кўра кўпроқ билади. Шунинг учун бу мавзуга тўхталиб ўтирмайман.

                                                                 

            Мураббий руҳшунос:                                      Маҳмаюсуф Бердиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!