Чемпионлик жанги ўтказилди. Мейвезер яна рекордчига айланди
27 ноябрь куни Таиланднинг Накхонсаване шаҳрида энг енгил вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.
WBC чемпиони Ванхенг Менайотин (54-1, 18 КО) ҳакамларнинг якдил қарори билан рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турган Панье Прадабсрига (35-1, 22 КО) имкониятни бой бериб қўйди.
Ушбу жанг Менайотиннинг 13-ҳимоя жанги эди.
Бунгача, таиландлик боксчи фаолияти давомида 54 та ғалабага эришиб, бирор марта енгилмаганди. У мағлуб бўлмаган ҳолда, 50 марта зафар қучган Мейвезердан кейинги боксчи бўлиб, тарихга кирганди.
Шу тариқа, рекорд америкалик боксчига қайтди.
Фикрлар