Чемпионликни қўлдан чиқарган "Боруссия"дан 5 нафар футболчи кетади

CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби расмий сайти жорий мавсум якунида шартномаси тугайдиган беш нафар футболчининг жамоани тарк этгани ҳақида хабар берди.

Tecno

Бундеслига вице-чемпиони ҳимоячилар Феликс Пасслак ва Рафаэль Геррейро, ярим ҳимоячи Маҳмуд Дауд, шунингдек, ҳужумчи Энтони Модест ва дарвозабон Лука Унбехаун билан хайрлашди. Хайрлашув чоғида жамоа сардори Марко Ройс шерикларига совғалар топширди.

Эслатиб ўтамиз, "арилар" сўнгги турда Бундеслигада чемпионликни бой берганди. Дортмундликлар “Бавария” билан бир хил очко жамғарган бўлса-да, мюнхенликларга тўплар фарқи эвазига мағлуб бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию